Quantcast
Channel: Turk xalqlari tarixi, adabiyoti, madaniyati — Xurshid Davron kutubxonasi
Viewing all 246 articles
Browse latest View live

Abliz Usmon. She’rlar & Husan Maqsud. Tarjima — birovning yukini ko’tarish

0
0
       Бундан уч йилча олдин устоз Хуршид Даврон мен ва дўстим Дилмурод Дўстга бир неча уйғур шоирларининг шеърларини берган эди. Шеърларни берар экан устоз “Таржима қилинглар, бу иш ижодкорга кўп нарса беради. Таржима – бировнинг юкини кўтариб кўришдек гап. Кучингиз етса кўтарасиз, бўлмаса йўқ. Таржимадан кўп нарса ўрганасизлар”, деган эди. Шу иштиёқ билан Дилмурод ва […]

Nozim Hikmat. She’rlar. Yangi tarjimalar & Inson manzaralari

0
0
3 июн — Нозим Ҳикмат хотираси куни Ўзбекистонда Нозим Ҳикмат ижодига қизиқиш 1928 йилдаёқ бошланган. Ғафур Ғулом, Шайхзода, Миртемир, Миразиз Аъзам, Рауф Парфи, Тилак Жўра, Сулаймон Раҳмон ва бошқалар Нозим Ҳикматнинг кўплаб асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Бугун унинг шеърларини ўзбек тилига ўгираётган ёшлар, хусусан, Рафиқ Сайдуллонинг тажрибалари ҳам диққатга сзовор. Нозим ҲИКМАТ ШЕЪРЛАР Нозим […]

Voqif Samado’g’li. Bilasizmi,aytadigan qancha so’zim bor & She’rlar. Xurshid Davron tarjimasi

0
0
5 июн — Таниқли озарбайжон шоири Воқиф Самадўғли таваллуд топган кун     Шеърлари туркий халқлар адабиёти хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган улкан истеъдод соҳиби, таниқли озарбайжон шоири Воқиф Самадўғли (Vaqif Səmədoğlu) вафот этганига ҳам бир йилу  беш ой бўлди. Умрининг сўнгги йилларида оғир хасталик билан курашган шоир оғриқлару тинимсиз давом этаётган муолажалар пайтида ҳам шеър ёзишдан […]

Chingiz Aytmatov. Askar bola &«Qiyomat» romanida ostiga chizib o’qiladigan satrlar

0
0
      10 июнь — Чингиз Айтматов хотираси куни    …одам нега туғилади-ю нега ўлади ва нега ўлим доим сен билан бирга, сендан нари жилмайди ва ўлгандан сўнг ўлим йўқ, лекин ҳаёт ўлимдан юқори, дунёда ҳаётдан кўра юқори ўлчов йўқ — шунинг учун тирик жонни маҳв этма, лекин элингга ёв бостириб келса, дарҳол ҳимояга отлан, […]

Aziz Nesin. Xo‘ja Nasriddinning ikki hayoti & Afandi latifalari

0
0
    Кулдирувчи унсур нима? Бу ҳақда ва умуман ҳажвия ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш учун биз ҳажвнинг кўплаб турларидан бири — халқ ҳажвиёти ҳақида тўхталмоқчимиз. Бунга намуна сифатида Насриддин Хўжа латифаларини олишни лозим кўрдик. Азиз НЕСИН ХЎЖА НАСРИДДИННИНГ ИККИ ҲАЁТИ Оғир эҳтиёж туфайли Шарқий Онадўлидан Истанбулга кўчиб борган тариқатчи Абдул Азизнинг ўғли Азиз Несиннинг асл […]

Yusuf Chetindog’. “Alisher Navoiy va Usmonli she’riyati” nomli kitobidan

0
0
     Буюк шоиримиз Алишер Навоий ҳаётлик давридаёқ “Хитойдин то Хуросон”гача бўлган ҳудудда шуҳрат қозониб улгурган эди. Замондошлар ва кейинги давр ижодкорлари ҳазрат Навоийнинг улкан меросидан катта илҳом, завқ олди. Юсуф Четиндоғнинг “Muharrir” нашриётида чоп этилган “Алишер Навоий ва Усмонли шеърияти” номли китобида ҳам худди шу масала тадқиқ қилинади. Юсуф ЧЕТИНДОҒ «АЛИШЕР НАВОИЙ ВА УСМОНЛИ ШЕЪРИЯТИ» […]

Zamonaviy ozarbayjon she’riyatidan 9 shoir

0
0
     Замонавий озарбайжон шеърияти умумтуркча шеъриятнинг энг илғор анъаналар ва тажрибалар асосида ривожланиб бормоқда. Бугунги саҳифамизда ана шу шеъриятнинг тўққиз вакили: Одил Мирсайид, Адолат Аскарўғли, Расим Гаража, Ҳамид Херисчи, Салом Сарвон, Зоир Азамат, Оқшин Енисей, Эсмира Серова ва Нажот Мамедов ижодидан намуналар тақдим этмоқдамиз. ЗАМОНАВИЙ ОЗАРБАЙЖОН ШЕЪРИЯТИДАН НАМУНАЛАР Одил Мирсайид (Adil Mirseyioğlu Bahışov) 1956 йилда […]

Po’lat Zohidov. Rabg’uziy saodati.

0
0
    Жумладан, «ўзбек» этнонимининг тарихий асослари ва маъно-мазмунини аниқлашда ҳам шундай ёндашув, бизнингча, фойдадан холи бўлмайди. Тан олиш керакки, истиқлол ҳавосидан нафас олаётганимизга 17 йил тўлаётганига қарамасдан фанимизда бу масалада ҳали-ҳануз ҳар томонлама илмий асосланган хулоса шакллангани йўқ. РАБҒУЗИЙ САОДАТИ Пўлат ЗОҲИДОВ   Халқимиз асрлар давомида кўплаб синов ва машаққатларни бошдан кечирган. Табиийки, уларнинг барчаси […]

Kamol Xo’jandiy. G’azallar & Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Muborak ma’vo & Devon

0
0
   Соҳибқирон Амир Темур барча илм аҳллари қатори Камол Хўжандийга нисбатан ҳам яхши муносабатда бўлган. Буни шоирнинг “Девон”нидаги “Биҳамдиллаҳ, ки дигар бор рўи дўстон дидам” деб бошланувчи машҳур ғазалининг мақтаъида ҳам кўришимиз мумкин… Алишер Навоий Камол Хўжандий ижодига юксак баҳо бериб, уни Саъдий, Хусрав Деҳлавий, Салмон Сожавийлар билан бир қаторга қўйган («Насойим ул-муҳаббат»). КАМОЛ ХЎЖАНДИЙ […]

Abay. O’lanlar va nasihatlar & Tanlangan asarlar

0
0
    10 август — буюк шоир ва маърифатпарвар Абай (Иброҳим) Қўнонбоев таваллуд топган кун    Ўзбек халқи Абайни яхши билади ҳамда бутун ҳаёти давомида халқининг орзу-умидлари ва интилишларини куйлаган, эзгулик ва адолат йўлида курашган халқ оқини, маърифатпарвари ва гуманисти сифатида қадрлайди. АБАЙ ЎЛАНЛАР ВА НАСИҲАТЛАР Қозоқ классик адабиётининг асосчиларидан бири, буюк шоир ва маърифатпарвар Абай […]

Baxtiyor Vahobzoda. She’rlar va maktublar.

0
0
16 август — Бахтиёр Ваҳобзода таваллуд топган кун    Буюк озарбайжон шоири Бахтиёр Ваҳобзода 1925 йилнинг 16 августида дунёга келган. Шоир туркча шеъриятнинг энг буюк сиймоларидан ҳисобланади. Унинг шеърлари то бугунгача нафақат озарбайжон, шу билан бирга, ўзбекларни ҳам ҳаяжонга солиб келади.   БАХТИЁР ВАҲОБЗОДА ШЕЪРЛАР   Буюк озарбайжон шоири Бахтиёр Ваҳобзода 1925 йилнинг 16 августида […]

Zamonaviy Ozarbayjon she’riyatidan. Shahlo Qosimova tarjimalari

0
0
    Яқинда қардош Озарбайжондан бир хушхабар келди. Ушбу мамлакатнинг тарихи минг йилларга бориб тақаладиган гўзал шеъриятини ўзбек ва рус тилларига таржима қилиб, тарғиб қилаётган таржимон Шаҳло Қосимова Озарбайжон ёзувчилар уюшмасининг фахрий аъзолигига қабул қилинди. Июль ойида бир гуруҳ ўзбек журналистлари сафида ушбу мамлакатга қилган сафари чоғида унга аъзолик гувоҳномаси топширилди. Шаҳлохонни ушбу юксак эътироф билан […]

Ikki qoraqalpoq shoiri: Jiyanboy Izboskan, Hikmatilla Ayimbet

0
0
    Узоқ йиллар аввал, 1978 йили Москвада бир гуруҳ шоирлар — ўзбек шеьрияти кенжа авлодининг ижодий ҳисоботи бўлиб ўтган эди. Бу анжуманга менинг бир гуруҳ ижодкор тенгдошларим билан бир қаторда Қорақалпоғистондан Жиянбой Избоскан ва Ҳикматилло Айимбетлар ҳам қатнашган эдилар. Биз ўшанда танишган эдик. Мана шунга «ҳаш-паш» дегунча салкам қирқ йил бўлибди. Бугунги кунда Ҳикматилло ҳам, […]

Pavel Falyov. Turkiy xalqlarning so‘z san’ati

0
0
   Туркшунос олим Павел Александрович Фалёвнинг яна бир жиддий тадқиқотини тақдим этар эканмиз, шу пайтгача олимнинг исмида ноаниқликка йўл қўйилганини айтиб ўтмоқчимиз. “Жаҳон адабиёти” журналида эълон қилинган олимнинг  икки асарида ҳам:  «Қримтатар зиёлилари мафкурасига доир» (2010 йил, 11-сон), «Туркий халқларнинг сўз санъати» (2008 йил, 9-сон) ва улардан кўчирма олган интернет саҳифаларида муаллифнинг исми Пётр шаклида […]

O’rxon Kamol. Bezori

0
0
15 сентябрь — Ўрхон Камол таваллуд топган кун       Кундузги чироқ билан ёритилган ресторан деразасининг рўпарасида ўтирган бақалоқ амаки жулдурвоқига бақрайиб қараб турарди. Бир вақтлар унинг ўзи ҳам мана шундай безори бўлиб, апрелнинг совуқ кунларида тош кўчаларида оёқ яланг юрар, кийимлари ҳам худди шу йигитчаникига ўхшарди, ресторан ойнаси орқали кавшанаётган хўрандаларга оч кўзлари билан тикилиб […]

Fuzuliy. Suv qasidasi. Usmon Qo’chqor tabdili va bayoni

0
0
   Маълумки, Шарқ мумтоз адабиётида ижодкорлар бирон-бир йирик асар яратишга киришганларида уни аввало Оллоҳга ҳамд ва жаноби Пайғамбар алайҳиссаломга наътлар битиш билан бошлашган.Буюк озарбойжон шоири Муҳаммад Фузулий ҳам ушбу анъанадан четда қолмаган. Унинг 32 байтдан иборат, арузнинг рамали мусаммани мақсур (фоилотун фоилотун фоилотун фоилун) вазнида ёзилган “сув” радифли қасидаси диний-фалсафий руҳдаги асарларнинг энг ажойиб намунасидир. […]

Voqif Sultonli. O’n uchinchi palata

0
0
    Хотинининг ўлими унинг тинч ҳаётини остин-устун қилиб юборди. Бугунгача ҳаёт, тақдир, дунёнинг бошию охири ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаганди. Фақат бу ўлим зулматни тилиб ўтган чақмоқ сингари уни сергак торттирди… Воқиф Султонли ЎН УЧИНЧИ ПАЛАТА Рустам Жабборов таржимаси     Хотинининг ўлими унинг тинч ҳаётини остин-устун қилиб юборди. Бугунгача ҳаёт, тақдир, дунёнинг бошию охири ҳақида ўйлаб […]

Esong‘ali Ravshanov. Cho‘lpon & Naim Karimov. Cho’lpon. Ma’rifiy roman

0
0
Саҳифа Абдулҳамид Чўлпон таваллудининг 120 йиллигига бағишланади Ҳамалнинг от қулоғи кўринмас кўройдин тунларида сафарга чиққанмисиз? Ана шунда олис-олисларда, кўз етмас ерда, нафақат кўз, балки овоз етмас йироқда, қоп-қоронғу осмоннинг бир чеккасини бехосдан тилган чақмоқ борлиқни бир лаҳза ёритиб ўтади. Бир лаҳзадан кейин олам яна қоронғуликка ғарқ бўлади…Ўзбек шоири Чўлпонни ўқиганимда ўша чақмоқ шуъласини кўз олдимга […]

Kengesbay Karimov. Og‘abiy & Anvar Allamberganov. Roman haqida

0
0
    Саҳифада қорақалпоқ ёзувчиси  Кенгесбой Каримовнинг “Оғабий” романининг биринчи китоби  ва мазкур асар  таҳлил қилинган ҳамда муаллиф маҳорати, асарнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтилган мақола билан билан танишасиз. Анвар АЛЛАМБЕРГЕНОВ “ОҒАБИЙ” РОМАНИДА ТАРИХИЙ ҲАҚИҚАТ ВА МИЛЛИЙ КОЛОРИТ ТАЛҚИНИ Анвар Алламберганов 1991 йил Беруний туманида туғилган. 2007-2010-йиллар Беруний педагогика коллежида, 2010-2014 йиллар Бердақ номидаги Қорақалпоқ […]

Yunus Emro. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari

0
0
  Юнус Эмро қабрининг Эскишаҳарда, Караманда ва Туркиянинг яна бир қатор шаҳру қишлоқларида мавжудлиги уни суйиш ва эъзоз этиш қай даражага эканини намоён этади .Бу шаҳру қишлоқлар аҳлининг ҳар бири Юнус Эмронинг ҳақиқий қабри бизнинг шаҳарда,бизнинг қишлоқда жойлашган, дея фахрланишади. Бу Юнус Эмронинг ҳақиқий қабри халқ кўнглида,уни суйган инсонлар қалбида эканининг ёрқин далилидир. Хуршид Даврон […]
Viewing all 246 articles
Browse latest View live